ГЛОБАЛ ЛАНДРОМАТ: ГЕНЕЗИС ВА АМАЛИЁТ
Main Article Content
Abstract
Ушбу мақолада "Глобал ландромат" тушунчаси ва унинг генезиси, яъни шаклланиши ва ривожланиш тарихи ёритилган. "Ландромат" сўзи маънода пул ювиш схемаларини тасвирлайдиган термин бўлиб, унда ноқонуний маблағлар қонуний кўринишга келтирилади. "Глобал ландромат" атамаси катта миқдордаги маблағларни кўплаб молиявий операциялар ва механизмлар орқали яширишга қаратилган кенг кўламли "пул ювиш" схемаларини англатади.
Мақолада "Россия ландромати" ёки "Молдавская Схема" деб аталган катта молиявий фирибгарлик схемаси ҳақида батафсил маълумот берилган. Ушбу схема Россиянинг 19 банки орқали 20 миллиарддан ортиқ АҚШ долларини Молдова, Латвия ва бошқа Европа Иттифоқи давлатларига ўтказиб, коррупцион судьяларнинг ёрдами билан легаллаштирилган. Мақолада, шунингдек, схема ташкилотчиларининг 500 мингдан ортиқ шахслар жалб этилганлиги, латвия банкларининг роли, молия тизимига кириш жараёни, пулларни жойлаштириш, стратификация қилиш ва интеграция қилиш босқичлари ёритилган.
Мақола "Глобал ландромат" каби схемаларнинг давлат ва глобал молиявий тизимларига жиддий таъсири ҳақида ҳам маълумот беради, чунки улар молия секторида шаффофликни камайтиради ва жиноий фаолиятни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, жаҳон миқёсида ҳукуматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ушбу операцияларнинг олдини олиш ва аниқлаш устида иш олиб боришмоқда.
Мақолада "Глобал ландромат" схемасининг кенг қамрови, ташкилотчиларнинг ҳуқуқий тизимни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаракатлари ва уларнинг глобал молиявий тизимга етказган зарарини очиб беришга қаратилган.
Article Details
This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.
How to Cite
References
Cambridge Dictionary. Meaning of Laundromat in English https://dictionary.cambridge.org/dictionary/english/laundromat#google_vignette.
Deutsche Bank, Mirror Trades, and More Russian Threads. 29.03.2017. https://www.newyorker.com/business/currency/deutsche-bank-mirror-trades-and-more-russian-threads.
Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази Шарқий Европа, Кавказ, Марказий Осиё, лотин Америкаси ва Африкада тергов журналистикаси билан шуғулланадиган оммавий ахборот воситалари ва алоҳида мухбирлар уюшмасидир. Лойиҳа 2007 йилда Сараевода доктор Салливан ва Пол Раду томонидан ташкил этилган. https://www.occrp.org/en/laundromat/.
The Russian Laundromat. https://www.occrp.org/en/russianlaundromat/.
Barr, Caelainn; Levett, Cath (25 March 2017). "More than half the funds laundered in a major Russian scheme went via the UK". The Guardian. https://www.theguardian.com/news/datablog/2017/mar/25/more-than-half-the-funds-laundered-in-a-major-russian-scheme-went-via-the-uk.
The Global Laundromat: how did it work and who benefited? https://www.theguardian.com/world/2017/mar/20/the-global-laundromat-how-did-it-work-and-who-benefited
The Russian Laundromat Exposed. The Russian Laundromat: The world respond. Previous The Russian Laundromat Stories. About the project. Where did the Money Go? Partner Stories. https://www.occrp.org/en/laundromat/.
Global banks handled laundered Russian cash worth hundreds of millions. by Ivana Kottasova @ivanakottasova
https://money.cnn.com/2017/03/24/news/russia-money-laundering-global-banks/.
The Russian Laundromat Exposed. The Russian Laundromat: The world respond. Previous The Russian Laundromat Stories. About the project. Where did the Money Go? Partner Stories. https://www.occrp.org/en/laundromat/.
Company Overview of AS BlueOrange Bank, by S&P Global Market Intelligence at Bloomberg site. https://www.bloomberg.com/research/stocks/private/snapshot.asp?privcapId=23228949.
Молдавский бизнесмен Вячеслав Платон осужден на 18 лет за отмывание денег. 20.04.2017. https://www.kommersant.ru/doc/3276360.
The Controversial Businessman Veaceslav Platon Left the Country. 19.07.2021. https://www.zdg.md/en/?p=7615.
White Collor Crime https://www.fbi.gov/investigate/white-collar-crime.